«Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров Тошкентдаги тирбандликнинг олдини олиш мақсадида иш ва ўқиш бошланиш вақтларини ўзгартиришни таклиф қилди.
Унинг айтишича, давлат хизматчилари учун иш вақти 8:30 дан, талабалар учун ўқиш вақти соат 10:00 дан бошланиши керак.
«Жамоат транспорти тизимли ва сифатли бўлса, аҳоли хусусий автодан кам фойдаланади. Жамоат транспорти тизимсиз ва сифатсизлигида тирбандликнинг ўрни катта. Тирбандликни келтириб чиқараётган оқимнинг катта қисми талабалар. Тирбандлик эрталаб ўқишга келиш ва қайтиш вақтига тўғри келяпти.
Нима учун давлат хизматида иш бошлаш вақтини 8:30, олийгоҳларда ўқиш бошлаш вақтини 10:00 га белгилаш мумкин эмас? Осмон узилиб ерга тушмайди, лекин жамоат транспортига ҳам, автойўлларга ҳам босим жиддий камаяди.
Жазони кучайтириш, тартиббузарларга бетоқат муносабатни шакллантириш билан бир қаторда, жамоат транспортини жозибали ва қулай қилиш ҳам автомашина оқимини камайтириш, йўллардаги фожеалар олдини олишга хизмат қилади», деб ёзади у ўз каналида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди