Қашқадарё вилояти Муборак тумани ИИБ бошлиғи Х.Б. қамоққа олинган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати раҳбари Соҳиб Ғайбуллаев хабар берди.
«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Муборак тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ёдгор Тўймуродов ҳам ҳоким топшириғига кўра, бугун, 12 февраль куни туман ИИБ бошлиғини излаб, тополмаганини айтган. «Дарё» манбаси эса туман ИИБ бошлиғи Х.Б. кеча, 11 февраль куни вилоят прокуратурасига чақирилиб қайтиб келмаганини, у фуқарога ер олиб беришни ваъда қилиб, 50 минг доллар билан қўлга олинган ҳоким ўринбосари масаласига алоқаси борлиги тахмин қилинаётганини билдирган.
«Мен ҳам туман ИИБ масъуллари билан гаплашганимда, улар ИИБ бошлиғи кеча вилоят прокуратурасига кетганини, ҳали ишга келмаганини айтишганди», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Муборак тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ёдгор Тўймуродов.
Эслатиб ўтамиз, фуқарога ер олиб беришни ваъда қилиб 50 минг доллар билан қўлга олинган Миришкор тумани ҳокими ўринбосари, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи У.Я. ҳокимликка ўтгунга қадар вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди