Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Тошкент вилояти Яшнобод туманида 13 февраль куни бозорлардан бири ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 07:48 да туманнинг Янгиобод кўчасида жойлашган «Янгиобод» бозор ҳудудида ёнғин бўлаётгани тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 07:52 да етиб бориб, ёнғин соат 08:11 да ўраб олинган ва соат 08:17 да бартараф этилган.
Ёнғинда бозор ҳудудида жойлашган ошхона, сомсахона ва расталарнинг тахминан 120 квадрат метр майдонда томи, шифти ва жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди