17:20 / 13.02.2022
858

МИБ Наманганда 1500 дан ортиқ оилаларни яраштирди

МИБ Наманганда 1500 дан ортиқ оилаларни яраштирди
Жорий йилнинг 12 февраль куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унга оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрлар ходимлари, блогерлар таклиф этилдилар.

Хусусан, 2021 йилда бошқарма томонидан 3,1 трлн сўмлик (296 045 та) ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 2,7 трлн сўмлик (218 904 та) ёки ўтган йилга нисбатан 40 мингтага кўп ҳужжатлар ижроси тамомланган.

Ушбу даврда жами 814,7 млрд сўм, шу жумладан давлат фойдасига 390,6 трлн сўм амалда ундирилиб, ўтган йилга нисбатан умумий ундирув 260,6 млрд сўмга, давлатга ундирув 135,7 млрд сўмга ошди.

Хўжалик юритувчи субъектлар фойдасига 372,9 млрд сўм, банкларга 164,1 млрд сўм ва фуқароларга 51,1 млрд сўм амалда ундирилди.

Жорий этилган янги тизимга кўра, жиноий зарар, давлат божи, жиноий ва маъмурий жарималар ҳамда давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлардан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармаларига 28,2 млрд сўм ўтказиб берилди.

Амалга оширилган тадбирлар натижасида, 2,8 млрд сўмлик (95 та) олдиндан тўлов амалга оширилиб, шундан 1,3 млрд сўмлик (6 та) уй-жой олдиндан тўлов сифатида берилди. Ишсиз алимент тўловчиларнинг 1761 нафари ишга жойлаштирилди, 1553 та оилани яраштиришга эришилди.

Бюро органлари томонидан вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаган 429 нафар шахсга нисбатан маъмурий, 21 нафар шахсга нисбатан жиноий жавобгарлик масаласи ҳал этилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Наманганда 1500 дан ортиқ оилаларни яраштирди