Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани 15-даҳасида яшовчи Аббос Ғуломов бедарак йўқолгани ҳақида унинг қариндошлари «Дарё»га мурожаат қилган.
Аббос Ғуломов.
Яқинларининг маълум қилишича, 25 ёшли Аббос Ғуломовнинг 12 февраль куни тўй маросими бўлиши режалаштирилган. Куёв тўйи ўтадиган куни эрталаб уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
«Қўлидаги мобил телефонлари ўчиқ. Тўйга барча тайёргарлик кўриб қўйилганди. Ҳаммамиз шокдамиз», — деди йигитнинг қариндошларидан бири.
Куёвни қидириш учун ички ишлар бўлимига хабар берилган. Шунингдек, божхона органларига уни чет элга чиқиб кетгани бўйича ҳам мурожаат юборилган. Айтилишича, у чет мамлакатга чиқиб кетмаган.
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, Аббос Ғуломов бедарак йўқолган фуқаро сифатида рўйхатга олинган ва айни вақтда қидирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади