19:19 / 15.02.2022
895

Бешариқда ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилмоқда

Бешариқда ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилмоқда
Мажбурий ижро бюросининг Бешариқ тумани бўлимида 1876 та ижро ҳужжатлари бўйича 1876 нафар қарздорлардан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, мазкур ижро ишлари секторлар кесимида рўйхати шакллантирилган.

Ишсиз қарздорлар рўйхати алоҳида шакллантирилиб, уларни ишга жойлаштириш юзасидан туман аҳолини иш билан таъминлаш меҳнат бандлигига рўйхати тақдим этилган.

Бюро томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, жорий йилнинг ўтган 45 кун мобайнида ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасига кўра, 28 нафар қарздорлар ишга жойлаштирилди, 44 нафар алимент тўловчи қарздорлар оиласи билан яраштирилди.

Жумладан, ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг 17.09.2021 йилги қарздор Д.Ш.дан ундирувчи З.Н.нинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ҳамда ушбу суднинг 12.11.2013 йилги қарздор Х.А.дан ундирувчи Х.С.нинг бир нафар вояга етмаган фарзандини таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича бюро томонидан олиб борилган тушунтиришлар натижасида 14.02.2022 йил куни ҳар икки оила ярашиб олишди ва ижро ишлари тамомланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бешариқда ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилмоқда