19:37 / 15.02.2022
1 159

Назария ва амалиёт уйғунлиги

Назария ва амалиёт уйғунлиги
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5987-сонли Фармонида бир қатор вазирликлар билан бирга Олий судга ҳам назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини таъминлашга қаратилган маърузалар, маҳорат дарслари ва ўқув семинарларини ўтказиш учун вазирлик ва идораларнинг амалиёт ходимларини жалб қилиш орқали ўқув жараёнини самарали ташкил этишда ТДЮУ ва юридик факультетларга доимий равишда ҳар томонлама кўмаклашиш вазифаси юклатилган.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида “Юридик кадрларни тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида”ги меморандумда талабаларнинг назарий билимларини янада мустаҳкамлаш, олган билимларини амалиётга татбиқ этиш ва қўллаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида судларда амалиёт ўташлари назарда тутилган.

Шулардан келиб чиқиб, 2022 йил 7 февралдан жорий йилнинг апрель ойига қадар Тошкент давлат юридик университети, шунингдек Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 4-курс талабалари Тошкент туманлараро иқтисодий судида битирув малакавий иши олди амалиётини ўташ учун келишган.

Фурсатдан фойдаланиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судида ушбу суднинг судьялари ҳамда талабалар иштирокида навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди.

Унда стажировка ўташ тартиби, таълим ва амалиётнинг узвийлигини таъминлаш, талабанинг қизиқиши, интилиши ҳамда қобилиятини инобатга олган ҳолда кейинчалик суд идораларига ишга жойлаштириш имкониятлари ҳақида ҳам сўз юритилди.

Бундан ташқари, суд соҳасида сўнги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, бу борада қабул қилинган норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, судлар фаолиятига ахборот технологияларнинг кенг татбиқ этилишининг афзалликлари ҳақида талабаларга тушунтишлар берилди.
Ўз навбатида, талабалар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан судьяларга мурожаат этишди.

Тошкент туманлараро иқтисодий суди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Назария ва амалиёт уйғунлиги