07:56 / 16.02.2022
1 154

Маст ҳайдовчи ҳам «права»сидан, ҳам машинасидан айрилди

Маст ҳайдовчи ҳам «права»сидан, ҳам машинасидан айрилди
Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган рейдлар давомида балиқчилик фуқаро З.Б. маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарган вақтда аниқланган ва унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман суди ишни кўриб чиқиб, фуқаро З.Б.ни икки йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, унга 6 750 000 сўм жарима жазосини тайинлаган.

Мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман бўлими ходимлари қарздор З.Б.ни маъмурий жарима пулларини ўз вақтида тўлаши юзасидан огоҳлантиради. Бироқ, қарздор томонидан жарима пуллари ихтиёрий муддат ичида тўланмагани сабабли, қарздорга тегишли Damas машинаси хатланиб, жарима майдонига тортилди.

Маълумки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси, 1-қисмига асосан ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маст ҳайдовчи ҳам «права»сидан, ҳам машинасидан айрилди