Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида ҳайдовчилик гувоҳномасининг тоифасини ўзгартириб бериш учун пул сўраган шахс қўлга олинди, деб хабар беради вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 14 февраль куни фуқаро А. Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБга ўзининг «B, C» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини «BЕ, CЕ» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш мақсадида борганида, ИИОга алоқаси бўлмаган Ш. исмли шахс шу ерда ишловчи танишлари орқали 900 минг сўм эвазига янги «BЕ, CЕ» ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтганини билдириб, ариза билан мурожаат қилган.
Аризага асосан, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Тойлоқ тумани «Давлатобод» қишлоғида яшовчи, Х.Ш. ариза муаллифидан 900 минг сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланиб, расмийлаштирилган.
Ҳозирда Х.Ш.га нисбатан Тойлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми ва 28, 211-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари, пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Самарқанд вилояти ИИБга Пайариқ туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда Иштихон туманида яшовчи Р.А. исмли шахс ўзининг хусусий автомактаби борлигини, 20 кун муддатда «B ва C» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан имтиҳондан ўтказиб, олиб беришни ваъда қилганини билдирган. Бунинг эвазига у 1000 доллар пул сўраган.
Аризага асосан, 8 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Оқдарё туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Р.А. ариза муаллифидан 500 доллар миқдордаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди