23:58 / 16.02.2022
1 254

Жиззахда деканнинг лавозимида қолиши 100 минг долларга баҳоланди

Жиззахда деканнинг лавозимида қолиши 100 минг долларга баҳоланди
Жиззах давлат педагогика институтининг таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи катта пора билан қўлга тушди.

У 2021 йилнинг октябрь ойида мазкур олий ўқув юрти факультетларидан бирининг фаолиятини текшириш жараёнида аниқланган камчиликлар ушбу факультет деканига салбий таъсир қилмаслиги ва унинг лавозимида қолишини таъминлаш эвазига 100 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида у сўралган пулни воситачи орқали олган вақтида ушланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда деканнинг лавозимида қолиши 100 минг долларга баҳоланди