
Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги бозорларнинг бирида бозорқўмни қўрқитиб, ундан 1500 доллар ундирган товламачилар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси маълум қилди.
Маълум бўлишича, Пахтачи туманидаги «Санобар савдо комплекси 2020» МЧЖда савдо қилувчи фуқаролар — 68 ёшли А.К. ва 64 ёшли Қ.Б. ҳокимият идораларига бозор ҳудудида савдо қилиш учун шароит яратилмагани ва патта тарқатилмаётгани ҳақида шикоят қилган. Кейинчалик эса савдо комплекси раҳбарига босим ўтказиб, аризани қайтариб олиш эвазига ундан пул талаб қилган.
2022 йилнинг 14 февраль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда бозор раҳбаридан товламачилик йўли билан 1600 доллар олган отахонлар жиноят устида қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар