19:50 / 17.02.2022
1 146

Американинг ExxonMobil компанияси Ўзбекистонда иш бошлашни муҳокама қилмоқда

Американинг ExxonMobil компанияси Ўзбекистонда иш бошлашни муҳокама қилмоқда
Фото: The New York Times
Uzbekistan GTL ва ExxonMobil Ўзбекистондаги GTL заводи негизида синтетик мойлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

15 февраль куни Дубайда ўтказилган «Экспо-2020» халқаро кўргазмасида Uzbekistan GTL компанияси вакиллари ExxonMobil делегацияси билан бизнес-учрашув ўтказди.

Учрашувда GTL заводида ишлаб чиқариладиган ва нефть-кимё саноати учун қимматли хом ашё ҳисобланган синтетик нефтдан синтетик мойлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда синтетик мойлар эксплуатацион хусусиятлари бўйича минерал мойларга нисбатан сезиларли устунликка эга ва шунинг учун уларга бўлган талаб ҳар йили ортиб бормоқда.

ExxonMobil вакиллари мазкур лойиҳани амалга ошириш жараёнини биргаликда батафсил ўрганишдан манфаатдор эканликларини билдирди.

Ўзбекистондаги GTL заводи негизида 100 минг тоннагача синтетик мойлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконияти мавжуд бўлиб, бу келажакда республикада юқори сифатли мотор мойларини тўлақонли ишлаб чиқаришни яратиш имконини беради.

ExxonMobil жаҳон энергетика бозорининг ортиб бораётган талабини қондириш учун технологик ютуқлар ва инновацияларни қўллайдиган дунёдаги энг йирик нефть компанияларидан бири ҳисобланади.

Компания саноатдаги энг йирик ишлаб чиқариш ресурсларига эга ва нефть маҳсулотлари ва нефть-кимё маҳсулотларини қайта ишлаш, ишлаб чиқариш ва маркетинги бўйича дунёнинг энг йирик компанияларидан биридир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Американинг ExxonMobil компанияси Ўзбекистонда иш бошлашни муҳокама қилмоқда