date
views 1 019

Тошкентда 900 долларга «права»ни имтиҳонсиз олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Тошкентда 900 долларга «права»ни имтиҳонсиз олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида қисқа муддатларда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Н.га юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали қисқа муддатда ўқишга бормасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини 900 доллар эвазига имтиҳонсиз олиб беришга ишонтириб, шундан 800 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.А. фуқаро К.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали вилоят ЙҲХБда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб бериши эвазига 300 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 900 долларга «права»ни имтиҳонсиз олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
-->