
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Самарқанд шаҳрида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро Н.Ю. дори воситаларини дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлагани аниқланган. У фуқаро М.га хорижда ишлаб чиқарилган COVID-19 инфекциясини даволашда кенг қўлланадиган «Ремдесивир» номли дори воситасини ҳар бирини 350 минг сўмдан сотишга келишган. Н.Ю. мазкур дори воситаларининг 500 донасини 16,3 минг долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Самарқанд шаҳриДори ВоситалариНоқонуний СотишCOVID-19 ИнфекциясиБош ПрокуратураЖиноят Иши Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар