Пойтахтнинг Янгиҳаёт ва Сергели туманларига ташрифи чоғида президент Шавкат Мирзиёев Дўстлик маҳалласида бўлди ва раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда участка нозири билан суҳбатлашди.
“Сергели нима учун орқада қолиб кетди? Чунки бу ерга 30 йил бирорта раҳбар келиб муаммолар билан шуғулланмади. Сергелига десангиз марказдан такси келмасди. Мен маҳаллалар ободлигини Янгиҳаёт туманидан бошлаганим бежизмас. Биз бу туманни хавфсиз ва обод шаҳар бўйича намуна қилишимиз керак.
Маҳалла хавфсиз бўлса, шаҳар хавфсиз бўлади. Менинг мақсадим - одамлар машинасини қулфламай, уйига кириб кетсин ва хотиржам дам олсин”, дея давлат раҳбари сўзларини иқтибос келтирмоқда Kun.uz сайти.
Ташриф давомида президент “Алмерро Груп” МЧЖнинг қандолат маҳсулотлари ишлаб фабрикасида, янги саноат ҳудудида, метро бекатида ҳам бўлди. Айни пайтда туман фаоллари билан учрашув бошланмоқда.
Маълумот учун, президентнинг 2020 йил 11 ноябрь кунги ПҚ-4888-сон қарори билан Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилган.
Янгиҳаёт туманига ўтказилган ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг почта манзили улардан ариза ёки маълумот талаб қилмаган ҳолда тўғридан тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартирилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?