1 635
«Ҳар куни ўлиб-тирилгандан кўра...» — пичоқлаб ўлдирилган спортчи Камолиддин Расуловнинг беваси
Камолиддин Расулов.
Фото: Марҳум яқинларининг шахсий архивидан
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судида қашқадарёлик спортчи, самбо бўйича жаҳон чемпиони Камолиддин Расулов ўлимида айбланаётган фуқаро иши кўриб чиқилмоқда, дея хабар берди «Дарё».
Судда сўз олган марҳумнинг турмуш ўртоғи Гулноза Холмуродова эри ваҳшийларча, кўз олдида пичоқланганини айтиб, имкони бўлганда эри учун қалқон бўлишга ҳам тайёрлигини билдирди.
- Камолиддин акам билан атиги икки ой яшадим. Аммо у инсон менга юз йиллик бахтни бериб кетди. Мен бахтли эдим. Бахтимни бахт нелигини ҳис қилиб ҳам кўрмаган инсон мендан тортиб олди. Ҳа, бугун шу ваҳшийнинг онаси ҳам йиғлаяпти. Биласизми, у нима деб йиғлаяпти, аёлига бахт беролган, уни бахтли қилолган, ҳаётидаги аёлларни — хоҳ у онаси бўлсин, хоҳ опаси — синглиси ёки ёри, аёлга ҳурмати чексиз, яқинларининг бир умр ёдида қолажак инсон ўлганидан кўра, ўзинг ўлсанг бўлмасмиди деяпти. Ишонинг, у шундай деяпти.
Онажон, (айбланувчининг онасига мурожаат қилди) бугун ўғлингиз нафақат менинг, балки оила-аъзоларимнинг бахтини, қувончини ерга кўмди. Энди мен қанча йиғламай, қанча куйинмай суйган инсоним тирилиб келмайди. Ўша куни мен эркак кишилар мулоқотига аралашмай, аёл сифатида уларнинг суҳбатига тикилиб турмай, деган мақсадда бир неча сонияларга телефонимга чалғидим. Билсайдим, пичоқ урилишини, билсайдим ўлдирилишини ўзим қалқон бўлардим. Бу қора ниятли кимса менинг бахтимга чанг солишини билсайдим, ўзим ўлимимга рози бўлиб жисмимни тутиб берардим. Зеро Камолиддин акам ўлганидан бери ҳар кун ўлиб-тириламан, рози эдим ўша куни бир марта ўлишга, — деди марҳумнинг беваси.
Эслатиб ўтамиз, самбо бўйича жаҳон чемпиони 30 ёшли Камолиддин Расулов 2021 йилнинг 13 сентябрь куни соат 21:30 да Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлар олдида бошқа бир спортчи томонидан пичоқлаб ўлдирилганди. Бу ҳақдаги хабарларни тўлдирган Бош прокуратура ахборот хизматининг расмий маълумотида чемпион йигитнинг пичоқланишига унинг гумонланувчи танишига «Ҳумо Троп» витаминини тавсия қилгани, оқибатда эса гумонланувчининг соғлиғи ёмонлашгани, шифокорлар бу касалликнинг давоси йўқлигини билдиргани хабар берилганди.
Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида сўз олган гувоҳ ҳам таниши, судда айбланувчи сифатида иштирок этаётган Ш.Т. марҳум Камолиддин Расулов тавсия қилган витаминни айтилган миқдордан кўра кўпроқ истеъмол қилгани сабаб соғлиғи ёмонлашганини, кечалари иссиғи чиқиб, ухлолмайдиган бўлиб қолганини айтганди. Воқеа содир бўлган куни пичоқдан жароҳатланган спортчини икки киши қувлаб кетаётганини жамоатчиликка ошкор қилган «Марказий студия» кўрсатуви мухбирига интервью берган номаълум суҳбатдош витаминни қабул қилган спортчига шифокорлар энди ўласан, деб айтишганини, спортчи шу сабаб мен ўлсам, уям ўлади, дея марҳумни пичоқлаганини айтганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?