21:48 / 19.02.2022
2 144

Шавкат Мирзиёев: «Агар ташқи қарз бўлмаганида ойлик ҳам, метро ҳам бўлмасди»

Шавкат Мирзиёев: «Агар ташқи қарз бўлмаганида ойлик ҳам, метро ҳам бўлмасди»
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон нега ташқи қарз молиявий инструментидан кўп фойдаланаётганига изоҳ берди. Бу «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.

Давлат раҳбари Янгиҳаёт туманига ташрифи чоғида фаоллар билан учрашув ўтказди. Президент учрашув давомида ташқи қарз ҳақида гапирди.

«Авваламбор бизнинг ҳамма қарзимиз қонун нуқтаи назаридан… Агар бу бўлмаганида ойлик ҳам, метро ҳам бўлмас эди. Тиббиёт ходимлари ёки муаллимларнинг ойликлари ошмас эди. Ўтираверар эдик, аввалгидек қарсак чалиб, баландпарвоз гап гапириб. Бу эса менга ёқмайди», — деди президент.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев раҳбарларга «эрталаб вақтлироқ уйғониш кераклигини» айтган. «Мен ҳокимга неча марта айтаман 6:00 да уйғон деб. Ҳозир 6:00 да эмас, 5:30 да ёруғ бўлиб кетяпти», — деди президент.

Шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев давлат раҳбарининг сўзларни тасдиқлаб, вақтли уйғонаётганини айтди.
«Инсоф бергани рост бўлсин сенга ҳам», — дея қўшимча қилди президент.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга президент борадиган жойларни алоҳида тайёрлашга уринмасликларини айтган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «Агар ташқи қарз бўлмаганида ойлик ҳам, метро ҳам бўлмасди»