date
views 1 486

Тошкентда МИБ томонидан аукционга қўйилган ҳовли 2,7 млрд сўмга сотилди

Тошкентда МИБ томонидан аукционга қўйилган ҳовли 2,7 млрд сўмга сотилди
Фото: «E-auksion.uz»
17 февраль куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган ҳовли кимошди савдосида сотилди. Лот аукционга МИБ бўлими томонидан жойлаштирилган эди.

2016 йилда қурилган ҳовлининг майдони 437,20 квадрат метр. Умумий майдон — 0,06 гектар. Лотнинг бошланғич баҳоси 5,5 млрд сўм эди, лекин аукцион натижаси бўйича икки баробар арзон — 2,7 млрд сўмга сотилган.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК матбуот хизмати хабар беришича, ҳовли нархни тушириб бориш тартиби билан сотилган. Кимошди савдоси 8 соат давом этган. Ҳозирда ҳовлини сотиб олган аукцион ғолиби томонидан фақат закат пули — 276 млн сўм тўланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда МИБ томонидан аукционга қўйилган ҳовли 2,7 млрд сўмга сотилди