
Фото: Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Сирдарё вилоятида иккита шер боласини ноқонуний олиб кетаётган икки фуқаро ушланди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, бошқарманинг назорат бўйича инспекцияси инспекторлари ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорликда рейд тадбири ўтказган. Унда Ўзбекистон фуқаролари бўлган Д.Б ва А.Ш. иккита шер боласини ноқонуний равишда олиб кетаётганда ушланган.

Фото: Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Шер болалари тиббий кўрикдан ўтказилиб вақтинча сақлаш учун белгиланган жойга жойлаштирилган. Ҳозирда жониворларнинг соғлиги яхши аҳволда. Текширув ишлари давом этмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар