Ўзбекистонда яна икки нафар судья лавозимидан озод этилди

Судьялар олий кенгаши қарори билан одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун икки нафар судья лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда кенгаш ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича:
- Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг раиси Бахтиёр Таваккалов;
- Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси Камолиддин Холмуҳамедовнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг