Скриншот.
Сурхондарёда қўшни давлатдан олиб ўтилган гиёҳванд моддаларни сотмоқчи бўлган ака-ука ҳамда ота ва ўғил қўлга тушди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Узун туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Тожикистондан 5 кг 593 гр «опий» моддасини мамлакатга олиб келган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг Узун туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган жиноий шериги ҳамда ушбу ажал оғусининг буюртмачилари ҳисобланган Денов туманида истиқомат қилувчи, 1985 ва 1990 йилларда туғилган ака-ука ҳам ушланди.
Термиз шаҳрида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро ва унинг 1990 ҳамда 1992 йилларда туғилган 2 нафар ўғли ўзларининг Cobalt русумли автомашинасида Тошкент шаҳри томон кетаётган вақтларида Чироқчи туманидаги «Умакай» ЙПХ масканида тўхтатилди.
Автомашина кўздан кечирилганда, унинг мотор қисмига яшириб қўйилган 1 кг «гашиш» моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
«Умакай» ЙПХ масканида қайд этилган яна бир ҳолатда «Термиз-Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Cobalt тўхтатилиб текширилди. Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган 1959 йилда Денов туманида туғилган, муқаддам икки маротаба гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган шахс ёнида 350 гр «гашиш» ва 65 гр «опий» моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди