Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида ўзини етти қаватли уй томидан пастга ташлашга уринган 16 ёшли қиз қутқарилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов хабар берди.
Кўп қаватли уйнинг еттинчи қаватидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилишга уринган қиз ИИБ профилактика инспектори томонидан ушлаб қолинган.
«Бугун, 22 февраль куни соат 11:29 да менга қўнғироқ қилишиб, бир қиз ўзини ‘дом'нинг еттинчи қаватидан пастга ташлашга уринаётганини айтишди. Айтилган манзил хизмат хонамдан, чамаси, 700 метрча узоқликда жойлашганди. Тезда хизмат машинамга ўтириб, уч дақиқада манзилга етиб бордик. Томга чиққанимизда қиз девор устига чиқиб, ёмғир сувлари оқиб тушишига мўлжалланган металл қопламалар устига чиқа бошлади. Уни гап билан чалғитдик ва ушлаб қолдик», — дейди ҳудуд профилактика инспектори Жаҳонгир Ҳайдаров.
Профилактика инспектори билан том устида суҳбат қилган ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилишига оилавий келишмовчилик сабаб бўлганини билдирган. Кейинчалик қизнинг Бухоро шаҳридаги 8-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олиши, шаҳардаги зиёли оила фарзанди экани, жонига қасд қилиш учун арзирли сабаб йўқлиги маълум бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди