Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманидаги «Белтов» овул фуқаролар йиғинида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, бу ерда мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Туман марказидан 40 километр узоқда жойлашган ҳудуднинг илгари шароити оғир бўлган. «Обод қишлоқ» дастури асосида қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилгач, овул қиёфаси ўзгарган.
Шавкат Мирзиёев овулдаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, аҳоли билан мулоқот қилган.
«Охирги йилларда Қорақалпоғистонга алоҳида эътибор бериб, катта куч ва ресурсларни жалб этганимиз ўз натижасини беряпти. Одамлар йўлимиз тўғрилигига ишонди. Энди янги марралар қўйганмиз. Қорақалпоғистонга ҳамма раҳбарларни олиб келдик. Бунақаси тарихда бўлмаган. Улар маблағи, жамоаси билан келиб, аниқ лойиҳалар ишлаб чиқяпти. Тахтакўпирнинг ҳам аввалги мавқейини тиклашимиз зарур», — дейди президент.
Давлат раҳбари аёллар турмушини яхшилаш масаласига алоҳида тўхталган: «Юртимизда аёллар кўз ёш тўкмайдиган жамият қуришимиз керак».
Шу ерда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан ҳам мулоқот бўлган. Улар маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш, бандликни таъминлаш борасидаги таклифларини билдирган. Президент шу ерда журналистлар билан ҳам суҳбатлашган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади