18:18 / 25.02.2022
1 580

Навоийда ҳирсга берилган шифокор қўлга тушди

Навоийда ҳирсга берилган шифокор қўлга тушди
Фото: Навоий вилояти ИИБ
Жорий йилнинг 12 февраль куни Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида содир бўлган ҳолат на ахлоқ одоб, на инсонийлик тамойилларига мос келмайди, дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, марказда Неврология бўлими мудири вазифасида ишлаган К.Р тиббиёт ходимига нолойиқ хатти-ҳаракатларни содир этиб, ўз шаҳвоний ҳирсини қондириш мақсадида бўлимда даволаниш учун ётган иккинчи гуруҳ ногирони Г.И.нинг онаси Т.Л.ни фарзандининг даволанганлиги бўйича бир ярим ой давомида касаллик варақаси(кўчирма)ни бермасдан келаётганлиги, қаршилигига қарамасдан касаллик варақасини бериш учун у билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган.

«Нафс ва ҳирс йўлига кирган шифокор қинғир мақсадини амалга оширолмади. 2022 йилнинг 12 февраль куни Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Навоий шаҳар Гулистон-2 МФЙ 2-уйнинг бешинчи қаватидаги рақамсиз хонадонга К.Р ўзи билан Т.Л ни олиб кирган вақтида ушланди», дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 121-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда ҳирсга берилган шифокор қўлга тушди