1 712
Амир Темур қабри очилгани ҳақидаги хабарга Ўзбекистон Фанлар академияси муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда Самарқандда жойлашган Амир Темур қабри очилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Фанлар академияси хабар юзасидан муносабат билдирди.
Фанлар академиясининг муносабатида ёзилишича, айрим ижтимоий тармоқларда 2021 йил декабрида Фанлар академияси Президиумининг Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасида Амир Темур қабрини очиш бўйича қарори қабул қилингани ва 2022 йил 23 феврал куни археологлар томонидан мақбара очилгани ҳақида хабар тарқалган.
Таъкидланишича, ушбу хабар ёлғон. Фанлар академиясида ушбу масала муҳокама қилинмаган ва кун тартибига қўйилмаган. Археологлар томонидан ҳам ҳеч қандай қазишмалар олиб борилмаган ва режалаштирилмаган.
«Шу билан бир қаторда хабарда келтирилган қазишма раҳбари деб айтилган Тошмуҳаммад Қори-Ниёзий 1970 йилда вафот этган бўлиб, биринчи Ўзбекистон Фанлар академияси президенти ҳисобланади. Умуман олганда ушбу хабар 1941 йилдаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Маълумот тарзида қайд этиш лозимки, Амир Темур мақбараси 1941 йилнинг 16-22 июнь кунлари ҳукуматнинг махсус қарори билан очилган бўлиб, экспедицияга профессор Т.Қори-Ниёзий раҳбарлик қилган. Дастлаб Амир Темурнинг ўғиллари Мироншоҳ, Мирзо Шоҳруҳ, невараси Мирзо Улуғбекнинг, 1941 йилнинг 19 июнида эса ўзининг қабри очилган.
Ундан сўнг Амир Темурнинг невараси Муҳаммад Султоннинг қабри ҳам очилган. Антрополог М.М.Герасимов ўзи яратган усул билан Амир Темур, Мироншоҳ, Шоҳруҳ, Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Султонларнинг ҳужжатли портретларини яратган. 1942 йилнинг охирларига келиб, Амир Темур мақбарасидан қазиб олинган суяклар илмий жиҳатдан ўрганиб бўлингач, қайтадан ўз жойларига дафн этилган.
Ҳурматли журналист ва блогерлар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, бу каби асослантирилмаган ёлғон хабар ва маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраб қоламиз!» дейилади муносабатда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди