07:00 / 01.03.2022
1 150

Андижонда дрон учирган 54 ёшли эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Андижонда дрон учирган 54 ёшли эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Фото: Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти
Андижон вилояти Асака туманида учувчисиз дрон аппаратини қонунга хилоф равишда ишлатган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, Андижон вилояти Хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи номига ариза келиб тушган. Унга кўра, Асака туманида яшовчи Х исмли шахс ўзига тегишли бўлган учувчисиз учиш аппаратидан темир йўл бекати ҳудудида турли хил мақсадларда фойдаланиб келаётгани маълум қилинган.

Тезкор тадбир давомида ушбу қонунбузар шахс Асака тумани «Намуна» маҳалласида яшовчи Т.Х. ( 1968 йилда туғилган) экани аниқланган. У яшаш хонадони олдида Х8SC-SYМА русумли оқ рангли учувчисиз учиш аппаратини кўрсатиб, учирмоқчи бўлган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Учувчисиз учиш аппарати ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 244-4-моддаси (учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистонда 2015 йил 1 январдан учувчисиз учадиган қурилмаларни олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланишга нисбатан тўлиқ тақиқ жорий этилган. Фақат рухсатномаси бор алоҳида юридик шахсларгина дронлардан фойдаланиши мумкин.

2018 йил май ойида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида фото ва видеоматериаллар тайёрлаш учун хорижий ижодий гуруҳлар томонидан учувчисиз учадиган қурилмалар, хусусан, дронларни олиб киришга вақтинча рухсат берилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда дрон учирган 54 ёшли эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди