Фото: Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига пул талаб қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, олинган тезкор маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Шахсий хавфсизлик Бош бошқармаси Сирдарё вилояти бўйича бўлими, Бошқарма Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Натижада Н.Р ҳамда И.Б. исмли фуқаролар «B» тоифасидаги енгил автомашиналарни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига Д.М.дан 100 доллар миқдордаги пулни олган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Н.Р. ҳамда И.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми, 25, 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё, Права олиб бериш, Ҳайдовчилик гувоҳномаси, Пул талаб қилган “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади