Қашқадарёда нефть маҳсулотларини сақлашга мослашган корхона раҳбариятининг анча миқдорда нефть маҳсулоти йўқолгани ҳақидаги билдириш хатига асосан, Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Текширув ҳаракатлари давомида МЧЖ оператори Ш.У. билан олиб борилган суриштирувлар жараёнида у қилмишини яшириш мақсадида ишни ўз фойдасига ҳал этиш ва жиноят иши қўзғатмаслик эвазига ИИБ терговчисига 2 минг доллар миқдорида пора таклиф қилган. Терговчи унга пора бериш ва олиш жиноят экани, жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида тушунтиришларига қарамасдан, Ш.У. пора таклиф этаверган.
Ушбу ҳолат юзасидан майор Т.Ражабов пора таклиф қилаётган шахсга қонуний чора кўришни сўраб, вилоят ИИБ раҳбарияти номига билдирги берган.
1 март куни ҳолат юзасидан ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Ш.У. Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ катта терговчиси Т.Ражабовга 1,3 минг доллар берган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан Ш.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қашқадарё, Терговчи, Нефть маҳсулоти, Суриштирувлар жараёни, Қилмишини яшириш, Пора таклиф қилган “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди