11:20 / 06.03.2022
1 080

ДХХ қимматбаҳо металл ўғриларини қўлга олди

ДХХ қимматбаҳо металл ўғриларини қўлга олди
ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда қимматбаҳо металл ўғрилари қўлга олинган.

Олмалиқлик Х.Ф «Олмалиқ КМК» АЖнинг бир гуруҳ ишчилари билан жиноий тил бириктирган. У «Олтин ва кумушни афинажлаш цехи»нинг кийим алмаштириш хонасига қимматбаҳо металл – саноат қумларини яшириб қўйгани фош бўлган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушбу ячейканинг пастки қисмида перчаткада жойлаштирилган умумий оғирлиги 4 кг. 435 гр. саноат маҳсулоти – шлам процессуал тарзда расмийлаштириб олинган. Лаборатория таҳлили натижаларига кўра, ушбу саноат қумлари таркибида умумий нархи 117,5 млн. сўмлик 160.5 гр. қимматбаҳо металллар мавжудлиги аниқланган.

Фуқаро Х.Ф Чирчиқ шаҳрида «Олмалиқ КМК» АЖнинг қўриқлаш хизматига бўлиб ўтаётган қабулга қатнашиш учун келган вақтида қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ қимматбаҳо металл ўғриларини қўлга олди