
Аёл-борлиқ кўзгуси. Унинг нафис гўзаллиги оламни чароғон этади, чунки унинг нияти пок, ўзи пок. Барчамизга аёнки, оналарни, аёл зотини эъзозлаш эл-юртимиз учун азал-азалдан эзгу қадрият бўлиб келган.
8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Бюронинг Қарши шаҳар бўлими томонидан бўлимга ташриф буюрган хотин-қизлар ўзгача кутиб олинмоқда. Муаммо ёки ижро иши бўйича мурожаат қилиб келган аёлларимизга байрамона ва ҳуш кайфият улашилмоқда.
Шу фурсатдан фойдаланиб, барча онажонларимизни, азиз опа-сингилларимизни, дилбар қизларимизни ушбу қутлуғ айём билан чин қалбимдан самимий табриклаб қоламиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар