Фото: «Дунё» агентлиги
Жанубий Кореянинг Пусан шаҳри портида 8 та махсус ёнғин ўчириш ва тиббиёт техникасини беғараз мақсадда Ўзбекистонга юбориш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради «Дунё» агентлиги.
Махсус техникаларни юбориш маросимида Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси Жанубий Корея Миллий ёнғин хавфсизлиги хизмати, Жанубий Корея—Ўзбекистон бизнес ассоциацияси ва Корея ёнғин хавфсизлиги ассоциацияси вакиллари билан биргаликда иштирок этган.
Мазкур техникалар Ўзбекистонга 2022 йилнинг апрель май ойида етказиб келиниши режалаштирилмоқда. Жанубий Корея томони махсус техникаларни топширишдан ташқари улардан фойдаланиш бўйича ўқув курсларини ташкиллаштириш ниятида.
Тадбир давомида томонлар икки давлат ўртасида ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда ижобий динамикани қайд этган. Хусусан, Ўзбекистон ФВВ Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар илмий-тадқиқот институти билан Жанубий Корея ёнғин хавфсизлиги институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, мунтазам тажриба алмашиш мақсадида идоралараро ҳамкорликнинг бевосита алоқалари йўлга қўйилган.
Томонлар ёнғин хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни янада фаоллаштиришга тайёр эканликларини билдирган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин