16:06 / 09.03.2022
1 102

Пластик карталардан пул ўғирлаганларга нисбатан жазо чоралари оғирлаштирилмоқда

Пластик карталардан пул ўғирлаганларга нисбатан жазо чоралари оғирлаштирилмоқда
Жиноят кодексининг 168 ва 169-моддалари банк пластик карточкаларидан пул маблағларини ўғирлик йўли билан талон-торож қилганлик учун оғирлаштирувчи ҳолат сифатида жавобгарликни белгиловчи янги норма билан тўлдирилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раисининг ўринбосари Қодир Жўраев хабар берди.

«Айрим нопок шахслар томонидан электрон тўлов воситасидан ёки масофивий хизмат кўрсатиш тизимидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик ва ўғрилик жиноятларини содир этиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Агар 2020 йилда ушбу турдаги ҳуқуқбузарликлар юзасидан ички ишлар органларига 965 мурожаат келиб тушган бўлса, 2021 йилда бундай мурожаатлар қарийб икки барафарга кўпайиб, 1601 тани ташкил этди.

Биргина 2021 йилда банк пластик карточкаларидан пул маблағларини ўғирлаш юзасидан жами 610 та жиноят иши қўзғатилган бўлиб, фуқароларга 4 млрд. 495,5 млн. сўм зарар етказилган.

Шу сабабли, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан муҳокама қилинаётган қонун лойиҳасига мувофиқ бу каби қилмишлар учун Жиноят кодексининг 168 ва 169-моддаларига қўшимча киритиш таклиф қилинмоқда. Қонун лойиҳасида ушбу турдаги жиноятларни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳолаш ва жазони янада кучайтириш таклиф қилинмоқда
», деб ёзади Қодир Жўраев.

Қайд этилишича, қонун қабул қилинган тақдирда:
  • фирибгарлик жинояти ахборот технологияларидан ёки электрон тўлов воситаси ёҳуд масофавий хизмат кўрсатиш тизимидан фойдаланиб содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
  • ўғрилик эса ахборот тизимига рухсатсиз кириб ёки электрон тўлов воситаси ёҳуд масофавий хизмат кўрсатиш тизимидан фойдаланиб содир этилган бўлса, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Пластик карта, Пул ўғирлаган, Жазо чоралари, Фирибгарлик ва ўғрилик жиноятлари

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пластик карталардан пул ўғирлаганларга нисбатан жазо чоралари оғирлаштирилмоқда