Дўстлик туман ҳокимлиги биноси.
Фото: dostlik.jizzax.uz
Жиззахнинг Дўстлик туман ҳокимлиги мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Айни маълумотни, Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади.
Ихтиёримиздаги маълумотларга кўра, ҳаммаси туман ҳокимлиги қошидаги ижтимоий кўникма маркази мутахассиси Ў.Қ. га нисбатан фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилганидан кейин бошланган. Мазкур жиноят иши тергови жараёнида Ў. Қ.нинг бошқа қилмишлари ҳам аниқланган.
Яъниким, у туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Л. С. билан жиноий тил бириктириб, бир фуқарога дўкони қуриш учун «Саноатчилар» МФЙ ҳудудидан 0.0072 га ер майдонини туман ҳокими орқали ажратиб бериш эвазига 15 миллион сўм талаб қилиб, «хамир учидан патир» тариқасида 5 миллион сўми қўлга киритишади.
Бундан ташқари ҳоким ўринбосари туман қурилиш бўлими бошлиғи В.М. билан ҳам жиноий тил бириктиргани айтилмоқда. Яъниким, улар фуқароларнинг аризасини сохталаштирган ҳолда 41 нафар фуқарога туманнинг «Саноатчилар», «Ғ.Ғулом», «Чинобод» ва «Наврўз» МФЙларидан 5.1 гектар ер майдонини ажратиш ҳақидаги туман ҳокими қарорини чиқаришга эришган.
Бу ҳали ҳаммаси эмас.
Ҳоким ўринбосари Л. С. «Ёшлар келажагимиз жамғармаси» Жиззах вилоят филиали раҳбари И.Р. билан жиноий тил бириктириб, туман ҳокимнинг 367-сонли қарорига илова қилинган 37 нафар ёшларга ер майдони ажратилиши назарда тутилган рўйхатдан 7 нафарини чиқариб, уларнинг ўрнига ер ажратиш ҳақида мурожаат қилмаган 11 нафар фуқарони қўшган ҳолда қарор иловасини сохталаштиргани аниқланган.
Баён этилмиш қилмишлар Жиноят кодексидан «гулдаста ясашга» етиб ортади. Шундай бўляпти ҳам. Айни пайтда туман ҳокимлигининг бир эмас, бир неча нафар мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноятларнинг бир учи ҳокимга бориб тақаладими-йўқми – тергов натижаси кўрсатади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди