
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 11—13 март кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи дипломатик форум арафасида Украинадаги вазиятга муносабатини билдирди. Бу ҳақда Ташқ ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, «Афғонистон: янги воқеликларни қандай енгиш керак?» мавзусида сўзга чиққан вазир Ўзбекистоннинг қўшни давлатда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида форум иштирокчиларига маълумот берган. Шунингдек, Украинадаги вазият юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтган.
«Биз жуда хавотирдамиз. Бу ҳақда кўп гапиришимиз мумкин. Аммо дунёдаги аксарият одамлар каби биз ҳам куч ишлатиш тўхтатилишини ва барча муаммолар сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал қилинишини хоҳлаймиз», — деган у Туркиянинг АNews телеканалига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Украина ва Россия атрофидаги вазият бўйича «вазмин, нейтрал позицияда». «Мамлакатимиз азалдан ҳам Россия, ҳам Украина билан яқин, дўстона муносабатларга эга. Биз кенг минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт бўлишидан манфаатдормиз. Барча баҳс ва келишмовчиликлар фақатгина халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши лозим», — деган президент матбуот котиби Шерзод Асадов Мирзиёев ва Путин ўртасидаги телефон мулоқоти юзасидан маълумот бериб. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар