Фото: Миллий масс-медиа фонди
Жорий йилнинг 4 февралидан то бугунга қадар Тошкент имтиҳон марказига автомактабларни тугатиб 2406 нафар одам келган. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, шундан 347 нафаригина имтиҳонлардан ўта олган, қолган 2059 нафари ўта олмаган.
«Ҳатто компьютерда ишлашни билмайдиганлар ҳам келяпти. Жуда кўпчилик масалани осон йўлини қидиряпти (ўрганиб қолганда). Яна бу вақтинчалик, эртага ёпилиб кетади булар деган гапларни ҳам эшитяпмиз», дея фикр билдирган Комил Алламжонов ўз Телеграм каналида.
Алламжоновнинг билдиришича, ходимларга 100 доллардан 500 долларгача пора бермоқчи бўлганлар ҳам учраган.
«100 доллардан 500 долларгача ходимларимизга пора бермоқчи бўлганлар қанча. Аввал шундай бўлган. Энди коррупциянинг (миллионлар - долларларда) миқдорини тассавур қилинг.
Марказ атрофида изғиб юриб, ўтган кетгандан имтиҳонни ҳал қилиб беришни сўраётганлар қанча. Энди савол!? Наҳотки ўқиб келиш шунчалик қийин? Наҳотки фақат пул билан ҳал қилиш керак имтиҳонни? Ўқисангиз эртага ўзингизга яхши-ку. Машинада эртага ота-онангиз, фарзандларингизни олиб юрасиз. Рулда билимли одам бўлгани яхшими ёки қоидаларни билмайдиган одам? Бу фақат фойда-ку. Биз ҳатто имтиҳонга тайёрловчи экспресс курсларни ҳам очдик. Хоҳласангиз шу ерда ўқинг. Барибир одам аралаша олмайди имтиҳонга, шунга ишонинг», деб ёзади у.
Маълумотларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси расман қайд этилган, уларда 2 426 киши ҳалок бўлган. Бу кунига 6 нафар инсон ЙТҲ сабаб вафот этаётганини кўрсатади.
Давлат раҳбари томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаларининг олинишидаги коррупцион ҳолатларни кескин қисқартириш, бунинг учун тизимни тўлиқ рақамлаштириш вазифаси топширилди.
Шундан сўнг пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича коррупциядан холи, инсон омилисиз, электрон тарзда назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказадиган Ўзбекистондаги илк автоматлаштирилган комплекс иш бошлаганди.
Тошкент имтиҳон маркази бўлғуси ҳайдовчилар учун имтиҳонларга тайёрловчи махсус экспресс-курсларни ҳам йўлга қўйган.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси, Коррупцион ҳолатлар, Комил Алламжонов, Имтиҳонлардан ўта олмаган “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди