23:43 / 14.03.2022
1 694

Март ойи учун Ўзбекистон банкларидаги энг манфаатли омонатлар эълон қилинди

Март ойи учун Ўзбекистон банкларидаги энг манфаатли омонатлар эълон қилинди
«Иқтисодий шарҳ» журнали Ўзбекистондаги банкларда миллий валютада жисмоний шахсларга йиллик фоиздаги омонатлар рейтингини эълон қилди.

Маълумотларни тузишда омонат шартлари — йиллик фоиз ставкаси, омонат муддати ва омонатнинг минимал миқдори каби шартлар инобатга олинган.

Ҳозирда 32 та тижорат банкидан фақат 31 таси миллий валютада омонатлар таклиф қилмоқда. Фақатгина «Ўзагроэкспортбанк» томонидан омонатлар вақтинчалик таклиф этилмаяпти.

Биринчи ўринни Anorbank эгаллади — ушбу банкда 23 фоизлик йиллик ставка, минимал миқдори 100 минг сўм бўлган 13 ой муддатли офлайн омонатлар таклиф этилади.

Иккинчи ўринни TBC bank (фоиз ставкаси — 22 фоиз, омонатнинг минимал миқдори 10 минг сўм, омонат муддати эса 24 ой) эгаллаган бўлса, «Капиталбанк» ( йиллик фоиз ставка — 22 фоиз, омонат муддати — 25 ой, омонатнинг минимал қиймати эса 1 млн сўм) учинчи ўринда турибди.

Банклар томонидан миллий валютада жисмоний шахсларга омонатлар бўйича энг баланд ставкани Anorbank (23 фоиз), тақдим этаётган бўлса, энг паст ставка Orient Finans Bank (15 фоиз) томонидан таклиф этилмоқда.

Аниқланишича, банкларда омонатларни қисман ечилиши йиллик фоиз ставкаларини ўзгаришига олиб келади.

Жадвал: «Review.uz»
Бундан ташқари, «Туркистон Банк», «Эрон Содерат Банк» ва «O‘zKDB Bank» томонидан омонатлар мижозлар билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Март ойи учун Ўзбекистон банкларидаги энг манфаатли омонатлар эълон қилинди