00:30 / 15.03.2022
1 541

Ўзбекистон пахтасига бойкотнинг бекор қилиниши нимани англатади?

Ўзбекистон пахтасига бойкотнинг бекор қилиниши нимани англатади?
Фото: Kalpak Travel
Fratelli Casa асосчиси Шоҳрух Қаюмов Cotton Campaign халқаро коалициясининг ўзбек пахтасига бўлган бойкотни бекор қилгани тўғрисида гапириб ўтди. Унинг айтишича, ўзбек пахтаси бу ютуқнинг ортидан Жаҳон бозорида юқори ҳурматга эга бўлади.

- 300 дан ортиқ жаҳон брендлари Ўзбекистонда ўз буюртмаларини бериш имкониятига эга бўлади. Божхона имтиёзларига эришсак, бизда Европага янада фойдали экспорт қилиш имконияти мавжуд бўлади. Европаликлар учун Ўзбекистондан буюртма бериш фойдалироқ. Ўзбекистондан келадиган логистика Ҳиндистондан кўра анча арзон, — дейди Шоҳрух Қаюмов.

Ўзбекистондан ва Ҳиндистондан келадиган 12 метрлик контейнернинг харажатлари орасидаги фарқ 7 минг долларгача бўлиши мумкин.

«Бекор қилинган бойкот ортидан Шимолий ва Жанубий Америка давлатларига экспортни оширишимиз ва ушбу мамлакатлардан кўплаб брендларни мамлакатимизга жалб қилишимиз мумкин», — дея таъкидлайди у.

- Агар машҳур брендлар келадиган бўлса, бутун дунё бўйлаб сотиладиган ўз дизайнларига эга бўлган коллекцияларга буюртма беришади. Бу бизнинг дизайнерларимиз учун ажойиб тажриба бўлиш билан биргаликда, улар энг яхши дизайнларни ўз кўзлари билан кўришини англатади, — дейди мутахассис.

Бундан ташқари, Қаюмовнинг айтишича, тикувчилик соҳасида ҳам қатор ўзгаришлар юз бериши, ўзбек тикувчилари жаҳон брендлари стандартлари асосида тикишни ўрганиши мумкин. Сифатга интилиш натижасида тикувчилик соҳасида кўплаб лабораториялар очилади.

- Маҳсулотларимизнинг нархи кўп ҳолларда Бангладешникидан қимматроқ. Бизда профессионал технологлар жуда кам. Улар брендлардан ишлаб чиқаришни яхшилаш ва харажатларни камайтиришни ўрганади. Бу экспортчилар учун жуда муҳим, — дейди у.

Шоҳрух Қаюмов бу каби буюртмалар ортидан одамлар талабга жавоб берадиган ўз брендларини очишни бошлашини, бу эса тўқимачилик саноати учун катта мактаб бўлишини, ва энг муҳими, Ўзбекистонда база борлигини таъкидлаб ўтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон пахтасига бойкотнинг бекор қилиниши нимани англатади?