date
views 1 087

Тошкент вилоятида юк машинаси ағдарилиб кетди

Тошкент вилоятида юк машинаси ағдарилиб кетди
Фото: ЙҲХХ
ЙҲХХнинг хабар беришича, 2022 йил 15 март куни соат 13:30 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, „Ақча“ МФЙ ҳудудидан ўтувчи "А-373-М-39-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш" автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Б.И. "Trailor CYY 2SX" русумли тиркама уланган "Man" русумли юк автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтда уланган тиркама қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсиққа урилган ва "Man" автомобилдан ажралган ҳолда қатнов қисмига ағдарилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида юк машинаси ағдарилиб кетди