Фото: ИИБ ахборот хизмати
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан 2022 йил 14 март куни тезкор тадбир ўтказилган ва унда бир гуруҳ шахсларнинг таркибида олтин бўлган рудаларни ноқонуний тарзда қайта ишлаш ҳолатига чек қўйилган.
Тадбир давомида, Пахтачи туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган С.Ғ., 1992 йилда туғилган Т.А. ва 1997 йилда туғилган “Р.Ф.нинг яшаш хонадонларида таркибида соф олтин моддаси бўлган 3,8 тонна руда тошлар ҳамда 3 та тош тегирмони, 2 та олтин рудасини тозалашга мўлжалланган ювиш ускунаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Шунингдек, руда тошларни қайта ишлашда электр тармоқларидан ноқонуний фойдаланиб, 239 миллион сўм зарар етказилгани аниқланган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин