date
views 1 341

Фарзандлари учун 114 миллион пул тўлади

Фарзандлари учун 114 миллион пул тўлади
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Шайҳонтохур туманлараро судининг 17.07.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Д.Шавкатовдан, ундирувчи А.Шавкатова фойдасига уч нафар фарзанди учун ½ қисм алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги 808-сонли қарордаги “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек мажбуриятларни таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тўғрисида”ги низомининг 8-бандига асосан, фуқаролик ишлари бўйича Шайҳонтоҳур туманлараро суди ажрим чиқарган.

Унга кўра қарздор Д.Шавкатов учта вояга етмаган фарзанди учун жами 113.940.000 сўм алимент пулларини олдиндан тўлаган. Мазкур маблағ Бюронинг Тошкент тумани бўлими томонидан ундирувчи А.Шавкатованинг АТ “Алоқабанк” томонидан очилган банк пластик карточкасига ўтказилган. Шунинг асосида ушбу ижро ҳужжати иш юритувидан тамомланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарзандлари учун 114 миллион пул тўлади