21:50 / 16.03.2022
1 212

Шавкат Мирзиёев: «Ҳозирги солиқчилар икки, уч ёки тўрт йил аввалги солиқчилар эмас»

Шавкат Мирзиёев: «Ҳозирги солиқчилар икки, уч ёки тўрт йил аввалги солиқчилар эмас»
Шавкат Мирзиёев 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюриб, солиқ маъмурчилигини ислоҳ қилиш ва соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда, деб хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Бугун сизлар билан учрашишдан мақсад – дунёқарашларингизни ва солиқ маъмуриятидаги ислоҳотлар ҳақида эшитмоқчиман. Аслида, бу йиғилишни тор доирада ўтказишимиз мумкин эди. Лекин у ерда Шерзод Кудбиевнинг ўзи ва икки муовини бўлар эди. Мен эса бу ерда кўпроқ одамлар билан гаплашмоқчиман. Чунки ҳозирги солиқчилар бу — икки, уч ёки тўрт йил аввалги солиқчилар эмас, — дейди президент.

Шунингдек, давлат раҳбари солиқ соҳасидаги янгиликларни алоҳида таъкидлаб ўтди.

Сўнгги 5 йилда биз мутлақо янги солиқ тизимини яратдик. 2020 йилда кўп муҳокамалар бўлганда ҳам биз янги Ўзбекистон бошланишига муносиб бўлган янги Солиқ кодексини қабул қилдик. 13 тадан 9 тага солиқ турлари камайтирилди. Осмондан олиб қилганимиз йўқ. Шароитлардан келиб чиқиб қилдик. Одамлар қачон биздан рози бўлади? Солиқ юки камайиб, даромадларимиз ошсагина, рози бўлади, — дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «Ҳозирги солиқчилар икки, уч ёки тўрт йил аввалги солиқчилар эмас»