Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 18.07.2018 йилдаги суд буйруғига асосан, Боёвут туманида яшовчи қарздор Э.Шоакбаровдан ундирувчи Д.Шоакбарованинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлсада, Э.Шоакбаров ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, ҳеч қаерда ишламасдан, давлат ижрочилари томонидан бир неча марта расман огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, 2018 йил октябрь ойидан 2021 йил июль ойига қадар 19 142 953 сўмлик алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Бунинг натижасида ЖИБ Боёвут туман судининг 19.07.2021 йилдаги қарорига кўра, МЖтКнинг 47-4-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлишига қарамасдан, Э.Шоакбаров ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, 2021 йил июль ойидан 2022 йил январь ойига қадар 6 947 787 сўмлик алимент ҳамда 4 125 060 сўмлик моддий ёрдам пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан қарздор Э.Ш.га нисбатан 27.01.2022 йилда ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, натижаси бўйича айблов далолатномаси билан ЖИБ Боёвут туман судига юборилган.
14.03.2022 йилда Бюронинг Боёвут тумани бўлимида ўтказилган сайёр суд жараёнида, қарздор Э.Шоакбаровдан ундирувчи Д.Шоакбарованинг фойдасига жами 30 215 800 сўмлик алимент ва моддий ёрдам пулларини тўлиқ тўлаганлиги сабабли жиноят иши ЖКнинг 66-1-моддасига асосан ярашилганлиги муносабати билан Э.Шоакбаров жиноий жавобгарликдан озод қилинди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди