date
views 2 063

Қамалиб чиққан аёл: «Қизингиз билан қамоқда бирга ўтирганман...»

Қамалиб чиққан аёл: «Қизингиз билан қамоқда бирга ўтирганман...»
Жорий йилнинг 13 февраль куни Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи 59 ёшли Ж.О.(аёл) Қарши шаҳар ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилади.

Унда Косон туманида яшовчи 36 ёшли Э.М. (аёл) у билан 2021 йил 18 декабрь куни Қарши шаҳридаги «Ватанпарвар» боғида учрашиб унга унинг қизини яхши танишини, у билан бирга қамоқда ўтирганлигини айтиб, ишончига кириб, қизининг банкдан олган кредитини тўлаб беришига ишонтириб, жами 1.900 АҚШ доллари миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, қизининг кредит тўловларини тўламасдан, ҳар хил баҳоналар билан алдаб келаётганлигини билдириб, ундан пулларини олишда кўмак ҳамда унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми «Б» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамалиб чиққан аёл: «Қизингиз билан қамоқда бирга ўтирганман...»