09:46 / 19.03.2022
2 905

Биржада шакар нархи пасайди

Биржада шакар нархи пасайди
“ЎзРТХБ” АЖ ахборот хизматининг хабар қилишича, ўтган савдо кунида биржа савдоларига жами 2 100 тонна шакар қўйилган бўлиб, улардан барча ҳажми сотилган. «Хоразм шакар» МЧЖ томонидан 1 минг 200 тонна, «Ангрен шакар» МЧЖ томонидан 900 тонна шакар сотилган.

18 март кунги очиқ биржа савдолари натижаларига кўра шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи аввалги савдо кунига нисбатан маҳсулотнинг бир тоннаси учун 11 миллион 921,9 минг сўмдан 10 миллион 101,3 минг сўмгача, 15,3 фоизга пасайган.

Шакар бўйича ўтказилган биржа савдоларида иштирок этган харидорларнинг сони 267 тага етди ва бу 17 мартга нисбатан 32 фоизга, 1 мартга нисбатан уч маротабага кўпайган.

Шакарнинг харид қилишда талаб даражасидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар ўртасида мутаносиб тақсимот шаклланган. Нисбатан етакчилик қилган ҳудудларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (30 фоиз), Самарқанд вилояти (12 фоиз), Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари (10 фоиздан), Андижон ва Бухоро вилоятлари (8 фоиздан) кирган.

Антимонополия қўмитаси томонидан шакарни биржа савдоларига кунлик 2 000 тоннадан кам бўлмаган миқдорда барчага тенг шароитда 1 тонналик лотларда қўйилишини ҳамда бир савдо сессиясида бир харидор максимал 20 тонна шакар сотиб олиши кўрсатмаси берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Биржада шакар нархи пасайди