
Хоразм вилояти Шовот туманида кам таъминланган оилаларга бериладиган уйлардан бирини олиб беришни ваъда қилган марказ ходими ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Шовот тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ёрдамчи инспектори Р. фуқаро Н.га кам таъминланган оилаларга бериладиган уйлардан бирини олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. У хизмати эвазига 7 минг 600 доллар талаб қилиб, шундан 2 минг 500 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар