Навоий вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда «Бу қизни ҳеч ким қайтара олмаяпти» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, Навоий туманида туғилган 38 ёшли Ш.Д. 9 март куни соат 07:30 ларда қизи А.Р. билан биргаликда Кармана тумани «Бешкент» маҳалласида жойлашган умумий овқатланиш жойида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзаро жанжал кўтарган. Хусусан, аёл фуқаро Б.Н.ни қўл ва оёқлари билан уриб, унинг устига қизиб турган ёғни сепиб юборган. Кармана тумани СТЕБнинг хулосасига кўра, Б.Н.га ўнг қўл билак соҳаси ва бармоқлар учки соҳалари тахминан 2-3 фоиз юзасининг I-ИИ даражали термик куйиши (ёғдан) каби жароҳат етказилган.
Бундан ташқари, у ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини такроран давом эттириб, 18 март куни тахминан соат 17:30 ларда ўғли А.А. билан биргаликда яна ўша жойда фуқаро Б.Н. билан жанжаллашган. Жанжал вақтида Б.Н.ни қўл ва оёқлари билан танасининг турли соҳаларига уриб-тепиб, унга тан жароҳати етказган.
Таъкидланишича, фуқаро Ш.Д. ва унинг вояга етмаган фарзандлари бир гуруҳ бўлиб содир этган мазкур ҳаракатларга тергов жараёнида ҳуқуқий баҳо берилади.
Ахлоқ қоидаларини менсимасдан, намойишкорона безорилик қилгани учун фуқаро Ш.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи айни пайтда процессуал тартибда ушланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди