16:26 / 27.03.2022
1 284

Сирдарёда 14,5 минг доллар пора олган солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди

Сирдарёда 14,5 минг доллар пора олган солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди
Сирдарё вилоятида коррупция, Фарғона вилоятида фирибгарлик ҳолатига йўл қўйган масъул шахслар қўлга олинди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

Қайд этилишича, 2021 йилда прокуратура органлари томонидан Сирдарё вилоятидаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида МЧЖнинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича солиқ идоралари ҳужжатли тафтиш ўтказган. Ўша даврда вилоят Давлат солиқ бошқармасида бош инспектор бўлиб ишлаган мансабдор шахс аниқланган 900 миллион сўмга яқин молиявий хато ва камчиликлар бўйича белгиланиши лозим бўлган 300 миллион сўмлик жарима миқдорини 72 миллион сўмга камайтириб бериш эвазига 14 минг 500 доллар миқдорида пора олган.

Ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари маҳаллий МЧЖ вакилидан муқаддам пора сифатида олган пулларидан 5 минг долларини қайтариб бераётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда унга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи фуқарони (1998 йилда туғилган) вилоятдаги ҳарбий қисмлардан бирининг оркестрига танишлари орқали ишга киритиб қўйишини айтган. У эвазига 2 минг доллар олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура департаментининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда 14,5 минг доллар пора олган солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди