Фото: Дарё
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан тиббиёт ходимларига ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юриш бўйича тақиқ олиб ташланди. Бу ҳақда вазирнинг «Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига таяниб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.
Маълум қилинишича, соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 20 январдаги 34-буйруғига асосан тиббиёт ходимлари ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юришлари тақиқланган эди. Беҳзод Мусаевнинг буйруғи билан 6 йилдан бери амалда бўлган ушбу буйруқ бекор қилинган.
Кушербаев Ўзбекистоннинг амалдаги қонунларида фуқароларга ҳижоб ва бошқа диний кийимларда юриш бўйича чекловлар мавжуд эмаслигини эслатиб ўтган.
Маълумот учун, тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ кодексининг мақсади тиббиёт ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, улар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, тиббиёт муассасаси раҳбар ва ходимларини юксак ҳуқуқий онг, Ўзбекистон Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив ҳуқуқий-ҳужжатларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинларига қатъий риоя қилишини мутахассислар руҳига сингдиришни таъминлашдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг сентябридан бошлаб Ўзбекистонда ўқувчи қизларнинг мактабга рўмол ўраб келишига рухсат берилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади