14:33 / 01.04.2022
1 019

Жиззахда оилавий корхона раҳбаридан пул талаб қилган газ таъминоти бўлими ходими ушланди

Жиззахда оилавий корхона раҳбаридан пул талаб қилган газ таъминоти бўлими ходими ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан “K.L.” оилавий корхона раҳбарининг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, Шароф Рашидов тумани газ таъминоти бўлими лойиҳачиси М.А. қолипли нон ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига оилавий корхона раҳбаридан 2,8 миллион сўм олаётганда ушланган.

Шунингдек, Жиззах вилояти Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси лаборатория мудири У.У. “K.L.” оилавий корхонасига ушбу фаолият тури билан шуғулланиш учун мувофиқлик сертификатини танишлари орқали тайёрлаб бериш эвазига тадбиркордан 2,1 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда оилавий корхона раҳбаридан пул талаб қилган газ таъминоти бўлими ходими ушланди