
Фото: Чироқчи тумани ҳокимлиги
Чироқчи тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йил 30 март куни Чироқчи тумани ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари фуқаролардан бирининг аризасига мувофиқ тезкор тадбир ўтказган.
Тадбирда фуқародан 2021 йил учун ҳисобланган 2,2 миллион сўм ер солиғидан мавжуд қарздорликни компьютер базасидан ўчириб бериш эвазига пул олган Чироқчи туман солиқ инспекцияси солиқчиси ушланган.
У фуқародан 1,1 миллион сўм пулни тамагирлик қилиб, пора сифатида олаётган вақтда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят устида қўлга олинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар